Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Академия янгиликлари қисқа сатрларда

15 Май 2025, 08:05

237

Магистратурада “Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори Б. Мусаев хорижда ишлаётган юртдошларимизни қўллаб-қувватлаш, хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларга атрофлича тўхталди.

* * *

Хотира ва қадрлаш байрами муносабати бир гуруҳ фахрийлар ва марҳумларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олинди.

Тадбир баҳонасида меҳр ва эътиборга муҳтож инсонлардан кўнгил сўралиб, уларга хуш кайфият улашилди. Хонадон эгаларига озиқ-овқат маҳсулотлари туҳфа қилинди.

* * *

Халқаро оила куни муносабати билан академияда фаолият юритаётган хотин-қизлар учун давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда тажрибали мутахассислар Ф. Рустамова ва Н. Якубова сўз олиб, оилада маънавий муҳитни яхшилаш омиллари, фарзанд тарбиясида катталарнинг ўрни, оилавий низоларни ҳал қилишнинг психологик йўллари юзасидан ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар.

* * *

Ўқув даргоҳида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти талабалари учун “Очиқ эшиклар куни” ташкил қилинди.

Ёшлар академия ҳаёти танишиб, таълим жараёнига татбиқ қилинган илғор ёндашувлар, курсант ва тингловчилар учун яратилган замонавий шароитларга гувоҳ бўлдилар.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech