Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Академия янгиликлари қисқа сатрларда

28 Апрель 2025, 08:04

32

Магистратура тингловчилари учун мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларга бағишланган давра суҳбати ташкил қилинди.

Тадбирда Олий Мажлис Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Абдулҳаким Эшмуродов тизимдаги янгиланишларнинг устувор йўналишлари ва пировард мақсадларига тўхталиб, тингловчилар билан очиқ мулоқот қилди.

* * *

Криминалистик экспертизалар кафедраси томонидан ташкил қилинган “Мулоқот” клубига Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасидан тажрибали ходимлар таклиф этилди.

Амалий машғулот тарзида ўтган тадбирда курсантлар ўлим билан якунланган ҳолатларда ҳодиса жойини кўздан кечириш тартиби, бажариладиган процессуал ҳаракатлар, ички ишлар органлари амалиётида эксперт-криминалистлар дуч келган мураккаб вазиятлар, ностандарт пайтда тўғри қарор қилиш усуллари ҳақида касбий кўникмаларини оширдилар.

* * *

Жиноят-процессуал ҳуқуқи кафедраси ташаббуси билан ўтказилган давра суҳбати тергов судяси институтига бағишланди.

Курсантлар ва профессор-ўқитувчилар қатнашган тадбирда Ҳарбий суд судяси Алишер Сатторов мазкур янги институтнинг аҳамияти, мақсади ва вазифалари, бу борада халқаро тажрибанинг илғор жиҳатлари, шунингдек, миллий суд-ҳуқуқ тизимида ечимини кутаётган айрим масалаларга тўхталди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech