Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Барчаси инсонқадри учун

19 Август 2025, 09:08

191

Ички ишлар органларида “Ижтимоий ҳимоя ойлиги” давом этмоқда.

Ойлик муносабати билан ИИВ академияси вакиллари бир гуруҳ фахрийлар, профессор-ўқитувчилар ва ходимлар ҳолидан хабар олишди.

Учрашув баҳонасида хонадон эгаларидан кўнгил сўралиб, уларга меҳр-мурувват ва ижтимоий ёрдам кўрсатилди. Ички ишлар органларида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш йўлида олиб борилаётган чора-тадбирлар, кекса авлод вакилларининг эзгу фазилатлари, улар босиб ўтган ибратли умр йўлининг ёшлар тарбиясидаги аҳамияти эътироф этилди.

Муҳими, хайрли ташаббус орқали ҳар бир юртдошимиз доимий эътибор ва ғамхўрлик марказида эканлиги яна бир бор намоён бўлди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech