Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Билим олиш даври беҳуда ўтмасин

19 Апрель 2025, 06:04

230

ИИВ академиясида “Маънавият ойлиги” доирасида ташкил қилинган тадбир тарбиявий хусусияти билан муҳим аҳамият касб этди.

Унда вазирлик ШХББ таълим муассасалари бўйича бўлими вакиллари, саф қисми офицерлари, ёшлар масалаларига дахлдор масъуллар ва курсантлар иштирок этди.

Кейинги пайтларда курсантлар билан манзилли ишлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани, профилактик тадбирлар кўлами ва таъсирчанлиги тубдан оширилгани, натижада интизом бузиш билан боғлиқ салбий ҳолатлар сезиларли даражада камайгани айтиб ўтилди.

ШХББ бўлим бошлиғи Ў. Қосимов ёшлар таълим-тарбияси эртанги кунимизни белгилаб берувчи долзарб масала эканлигини таъкидлаб, ички ишлар органлари ходимларининг касб маданиятига қўйилган талабларга тўхталди. Ўқув даргоҳида яратилган замонавий шароитлар курсантлар учун катта имконият эканлиги, ёшлар билим олиш даврини беҳуда ўтказмасдан, ўқув ва хизмат интизомига қатъий риоя қилиши кераклиги қайд этилди.

Тадбир давомида юксак фазилатлари билан намуна кўрсатаётган курсантларни қўллаб-қувватлаш мақсадида тайёрланган видеоролик намойиш қилинди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech