Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Битирувчи ёшлар учун мотивацион учрашув

23 Июл 2026, 21:25

87

Ички ишлар вазирлиги академиясида Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясини тамомлаган битирувчилар билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Учрашув ички ишлар органлари тизимида хизмат қилишга аҳд қилган ёшларнинг касбига эътиқодини мустаҳкамлаш, Ватан тақдири ва келажагига бўлган дахлдорлик туйғуларини юксалтириш, уларни шарафли ва масъулиятли бурчини фидойилик билан бажаришга йўналтириш мақсадида ташкил қилинди.

Академия бошлиғи, полковник Рустам Хатамов сўз олиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятига тўхталди. Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида ички ишлар органлари фаолияти тубдан ислоҳ қилинаётган ҳозирги даврда юксак билимли, дунёқараши кенг, замонавий фикрлайдиган, фаол ҳаётий позицияга эга ёш кадрлар тизим самарадорлигини оширишнинг асосий мезонига айланганини алоҳида таъкидлади.

Очиқ мулоқотда соҳадаги кенг қамровли ўзгаришлар, амалиётга жорий қилинаётган илғор ёндашувлар, келгусидаги устувор вазифалар, айни пайтда ёш кадрларга қўйилаётган долзарб талаблар ҳақида сўз борди. Катта ҳаётга кириб келаётган ёшлар Янги Ўзбекистонга мустаҳкам таянч бўлиб, тизимда виждонан хизмат қилиши, келажак мақсадлари сари қатъий интилиши, она Ватанимиз ва халқимизга бўлган садоқатини амалда намоён этиши кераклиги айтиб ўтилди.

Шу куни битирувчиларнинг фикр-мулоҳазалари ҳам тингланди. Улар ўзларини қизиқтирган йўналишлар бўйича зарур маълумотларга эга бўлиб, келгусида режалаштирган ташаббуслари билан ўртоқлашдилар. Ўқув даргоҳи бошлиғи тизимда ёшлар билан мақсадли ишлашнинг самарали механизмлари йўлга қўйилганини таъкидлаб, уларга китоблар совға қилди.

Учрашув ички ишлар органи ходими қасамёдини қабул қилиш арафасида турган ёшлар учун масъулиятли хизмат олдидан муҳим туртки бўлди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech