ИИВ академияси бошлиғи Рустам Хатамов Чилонзор туманидаги “Бешёғоч” маҳалласининг криминоген вазияти билан танишди.
Ўрганишлар аввалида масъул раҳбарлар ва академия вакиллари иштирокида аҳоли учун хавфсиз муҳит яратиш, жамоат жойларида осойишталикни таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, жиноятчиликни кескин камайтиш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Мулоқот чоғида салмоғи юқори жиноятлар, айниқса безорилик билан билан ҳолатларга эътибор қаратилди. Жамоат жойларида хавфсизлик чораларини кучайтириш, ёшлар ўртасида профилактик тадбирлар қамровини ошириш орқали бу турдаги жиноятларнинг барвақт олдини олиш, уларнинг асл омилларини илмий ёндашувлар асосида ўрганиш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, пойтахт аҳли учун хавфсиз ва барқарор муҳитни яратиш зарурлиги қайд этилди.
Шундан сўнг академия бошлиғи маҳалла ҳудудида жойлашган аҳоли гавжум масканларни кўздан кечирди. Масъулларга кўнгилочар объектларда криминоген вазиятни куну тун назорат қилиш, “102” шошилинч рақами орқали келиб тушган хабарларга зудлик билан муносабат билдириш, ташвиш тугмалари ва камераларнинг соз ҳолатда ишлашини таъминлаш, ҳудудларга қўшимча куч ва воситаларни жалб қилиш борасида топшириқлар берди.
Шу куни Мустақиллик байрами муносабати билан ўтказилиши режалаштирилган тадбирларга тайёргарлик жараёнлари ҳам муҳокама қилинди. Маҳалладаги кўчалар, хиёбон ва дам олиш гўшаларида жамоат тартибини сақлаш, маданий-маърифий тадбирларни юқори савияда ўтказиш, аҳоли кайфиятига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларга йўл қўймаслик зарурлиги таъкидланди.
Манзилли ўрганишлар якунида ўтган олти ой давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниб, бир қатор вазифалар белгилаб олинди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати