Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Долзарб вазифалар белгилаб олинди

26 Ноябрь 2025, 07:11

60

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида криминоген вазияти мураккаб маҳаллаларда хавфсиз муҳит яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

ИИВ академияси масъуллари билан биргаликда ўтказилган йиғилишда давлатимиз раҳбарининг жорий йил 3 январдаги 1-сон ва 18 августдаги 253-сон қарорлари ижроси юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳамда келгусидаги устувор масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Йиғилишда “Садриддин Айний”, “Аҳмад Дониш”, “Шайх-ул Олам” ва “Помўза” маҳаллаларида жорий қилинган тажрибалар тақдимот қилинди. Криминоген вазиятни барқарорлаштиришда ижобий натижа бераётган тизимларни оммалаштириш, маҳаллаларда хавфсиз муҳит яратишга қаратилган ишлар қамровини ошириш, жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда самарали механизмларни амалиётга татбиқ қилиш, “йўл харита”лар ижросини изчил таъминлаш юзасидан вазифалар белгилаб олинди.

Шунингдек йиғилиш иштирокчилари томонидан “Хавфсиз ҳудуд – долзарб 50 кунлик” махсус профилактик тадбирлари доирасида бажарилаётган ишлар кўриб чиқилди. Соҳавий хизмат раҳбарларига қатор йўналишлар бўйича топшириқлар берилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech