Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Ёш кадрлар фаолияти ўрганилди

1 Июл 2026, 00:16

26

Ҳар бир соҳанинг истиқболини ёшлар белгилайди. Ички ишлар органлари тизимида ҳам ёш кадрлар билан ишлашнинг самарали тизими йўлга қўйилган.

Ички ишлар вазирлиги академияси масъул ходимлари томонидан Жиззах ва Сирдарё вилоятлари ички ишлар органларида хизмат қилаётган ёш ходимларнинг фаолияти ўрганилди.

Ўрганишлар давомида таълим муассасасини сўнгги уч йилда тамомлаган кадрларнинг хизматга мослашиши, касбий билим ва кўникмаси, KPI кўрсаткичлари, шунингдек жойларда кадрлар қўнимсизлиги, хизмат интизоми ва қонунийликка риоя қилиш, хизматдан бўшаш билан боғлиқ муаммолар таҳлил қилинди. Ходимлар билан суҳбат ўтказилиб, уларнинг фикр ва таклифлари тингланди.

Мониторинг якунида таълим ва амалиёт ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқилди. Бу каби чора-тадбирлар ички ишлар органларида кадрлар билан мақсадли ишлашни такомиллаштириш, ёшларнинг профессионал салоҳиятини юксалтириш, ҳудудлардаги муаммоларни барвақт аниқлаш орқали тизимнинг фаолият самарадорлигини оширишга хизмат қилиши шубҳасиз.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech