Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Ҳамжиҳатликда ҳикмат бор

27 Август 2025, 06:08

65

Ички ишлар органлари тизимида “Ижтимоий ҳимоя ойлиги” доирасида ўтказилаётган тадбирлар соҳа ходимларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга хизмат қилмоқда.

Ойлик муносабати билан ИИВ академияси раҳбарияти ташаббуси билан яна бир хайрли тадбир амалга оширилди. Бир гуруҳ кўнгилли ходимлар ҳамкасблари яшаётган манзилларга бориб, ҳашар уюштиришди.

Ҳамжиҳатлик, меҳр ва оқибат тадбирида хонадонлар, томорқа ва ер майдонлари, кўчалар ободонлаштирилиб, кўркам ҳолга келтирилди. Ёши улуғларнинг ҳолидан хабар олинди. Муҳими, ҳашар баҳонасида маҳаллалар обод, юртдошларимиз кўнгли шод бўлди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech