Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Ҳамкорлик алоқалари кенгаяди

08 Май 2025, 06:05

43

ИИВ академияси ҳамда БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича Афғонистон, Марказий Осиё, Эрон ва Покистондаги минтақавий ваколатхонаси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот аввалида ўзаро ҳамкорлик доирасида амалга оширилаётган тадбирларнинг долзарб аҳамияти эътироф этилди. Хавфсизлик ва барқарорликка раҳна солувчи глобал таҳдидларга қарши курашишда ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлиги таъкидланди.

Учрашувда суд-экспертлик фаолиятини ривожлантириш, суд экспертларининг касбий малака ва кўникмасини ошириш, тизимга замонавий технологияларни жорий қилиш, амалиёт ходимлари, профессор-ўқитувчилар ва таълим олувчилар учун ўқув курслар ташкил қилиш, шунингдек бошқа манфаатли йўналишларда ҳамкорлик қилиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Тадбир доирасида меҳмонлар академия фаолияти ва масканда яратилган замонавий имкониятлар билан танишдилар.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech