Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Ишчи гуруҳ вакиллари Қашқадарёда

15 Октябр 2026, 14:32

116

Ички ишлар вазирлиги академияси профессор-ўқитувчилари томонидан Қашқадарё вилояти ички ишлар органларида ўрганишлар олиб борилмоқда.

Маълумки, давлатимиз раҳбарининг “Мамлакат тараққиётининг 2030 йилгача мўлжалланган устувор йўналишлари доирасида ислоҳотларни изчил давом эттириш ва янги босқичга олиб чиқишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинган эди.

Мазкур фармон ижросини таъминлаш мақсадида ички ишлар вазирининг режа-топшириғи ишлаб чиқилиб, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида назарда тутилган мақсадларнинг самарадорлик кўрсаткичларини жойларга чиққан ҳолда ўрганиш, таҳлил қилиш ҳамда баҳолаш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб берилди.

Ишчи гуруҳ томонидан ҳудудларни ўрганиш жараёнида “мақсад – ҳаракат – натижа” занжири асосида ички ишлар органларида стратегик режалаштириш ва ривожланиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, мазкур йўналишда ишлаб чиқилган ҳужжатларнинг сифати, натижадорлиги ва ижроси тизимли таҳлил қилинмоқда.

Шу билан бирга, жойларда сайёр машғулотлар ўтказилиб, тизимнинг фаолият самарадорлигини янада ошириш бўйича амалиёт органларига амалий ва услубий ёрдам кўрсатилмоқда. Бунда асосан ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, воқеа ва ҳодисаларга тезкор муносабат билдириш, кибержиноятлар улушини камайтириш, жиноят иши юритувида ярашув институти имкониятларини кенгайтириш, тергов фаолиятини рақамлаштириш, жиноятдан холи маҳаллалар салмоғини кўпайтириш борасида белгилаб олинган чора-тадбирлар натижадорлигига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўрганишлар якуни бўйича ҳар бир ҳудуд кесимида таҳлилий маълумотнома, илмий асосланган хулоса ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш, амалиётга самарали ёндашувларни татбиқ этиш режалаштирилган.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech