Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Ижтимоий ҳимоя – амалда

11 Июл 2026, 18:47

88

ИИВ академиясида олий ўқув муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёз берувчи тавсияномаларни топширишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда академия раҳбарияти, шахсий хавфсизлик бўйича масъуллар, профессор-ўқитувчилар ва ходимлар иштирок этди.

Сўзга чиққанлар ички ишлар органлари тизимида ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилаётганини таъкидлаб ўтишди. Имтиёзли тавсияномалар мамлакатимизнинг эртанги куни бўлмиш ёш авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг таълим олиши ва касб эгаллаши учун кўмаклашишда мустаҳам таянч бўлаётгани айтилди.

Шу куни соҳадаги кўп йиллик хизмат фаолияти давомида қонун устуворлиги ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш, тизим учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш, таълим сифати ва самарадорлигини оширишга муносиб ҳисса қўшаётган бир гуруҳ ходимларга фарзандларининг ўқишга кириши учун имтиёз берувчи тавсияномалар тантанали равишда топширилди.  

Тадбирда рағбатлантирилган ходимлар сўз олиб, давлатимизнинг юксак ишончини муносиб оқлашга, она Ватанимиз тинчлиги ва халқимиз фаровонлиги йўлида садоқат билан хизмат қилишга, фарзандларини юрт корига ярайдиган, билимли, мард ва ватанпарвар шахс сифатида тарбиялашга ваъда бердилар.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech