ИИВ академиясида жиноят қонунчилигини такомиллаштириш масалаларига бағишланган илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
Манфаатдор идоралар вакиллари, соҳа мутахассислари, олимлар иштирок этган тадбирда мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар, жиноят қонунчилигининг ҳозирги ҳолати ва уни такомиллаштириш масалалари қизғин муҳокама қилинди.
Сўзга чиққанлар “Жиноят қонунчилигига халқаро стандартларни имплементация қилиш”, “Жиноят ҳуқуқининг айрим муаммолари”, “Жиноят ҳуқуқида айб: муаммо ва ечимлар”, “Прокуратура органларининг жиноят қонунчилигини такомиллаштиришдаги иштироки”, “Сунъий интеллект: жиноий жавобгарлик ва қонунчиликни тартибга солиш истиқболлари”, “Коррупциявий жиноятлар учун жавобгарлик нормаларини такомиллаштириш” ва бошқа мавзуларда маъруза қилиб, ўз мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар.
Илмий-амалий ёндашувлар асосида билдирилган таклиф ва тавсиялар қонунчилик ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги муаммолар ечимига хизмат қилиши таъкидланди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати