Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

“Маҳалла еттилиги” тизими вакиллари ўқитилди

05 Июль 2025, 06:07

49

Президентимизнинг жорий йил 3 январдаги қарорида республикамиздаги ҳар бир маҳаллада ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш устувор вазифа этиб белгиланган.

Қарорда назарда тутилган чора-тадбирларнинг изчил ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасидаги “маҳалла еттилиги” тизими вакиллари учун сайёр машғулотлар ташкил қилинди.

ИИВ академияси профессор-ўқитувчилари томонидан давлатимиз раҳбарининг “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг долзарб аҳамияти, янги тизим асосида фаолиятни ташкил этиш механизмлари, ҳудудларда жиноятчиликни жиловлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда “маҳалла еттилиги” вакилларининг асосий вазифалари, ижтимоий профилактиканинг мазмун-моҳияти ва уни самарали ташкил этиш йўллари атрофлича тушунтирилди. Қарорда назарда тутилган чора-тадбирлар, “йўл харита”лари ижроси юзасидан ҳар бир масъул зиммасидаги вазифалар етказилди.

Айтиш жоизки, бугун маҳалла институти аҳоли билан манзилли ишлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш, ҳудудларда криминоген вазиятни барқарорлаштиришда муҳим бўғинга айланди. “Маҳалла еттилиги” учун ташкил этилаётган ўқишлар соҳа вакилларининг билим ва кўникмаларини ошириш билан бирга, тизим самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech