ИИВ академиясида “Маънавият ойлиги” доирасида ўтказилаётган тадбирлар айни соҳадаги ишлар самарадорлигини оширишда туртки бўлмоқда.
Магистратура тингловчилари учун “Тил – миллат бойлиги” мавзуида ташкил қилинган тадбирга Республика Маънавият ва маърифат маркази масъул ходими, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Раҳмон Қўчқор таклиф этилди.
Адабиётшунос олим миллат маънавиятида она тилининг ўрни, ўзбек тилининг бой тарихи, мустабид тузум даврида ўзбек тилига бўлган муносабат, жадид боболаримизнинг уни асраб-авайлаш ва бугунги авлодларга етказиш йўлидаги саъй-ҳаракатлари, замонавий ўзбек тилшунослигидаги долзарб масалаларга атрофлича тўхталди.
Шунингдек, “Маънавият ойлиги” муносабати билан бир гуруҳ курсантлар пойтахтимиздаги Тошкент тарихи музейи ҳамда Темурийлар тарихи давлат музейига олиб борилди. Саёҳат чоғида ёшлар ноёб осори-атиқалар, қадимий буюм ва ашёлар билан танишиш асносида, асрлар оша яшаб келаётган ёзма манбалар, буюк аждодларимизнинг ҳаёти ва фаолияти кўплаб маълумотга эга бўлишди.
Бундан ташқари, ўқув даргоҳида ўтказилган китоб ярмаркасида ходимлар ва курсант-тингловчилар фаол қатнашиб, шахсий кутубхоналарини янги китоблар билан бойитдилар.
ИИВ академияси Ахборот хизмати