Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Марказда сайёр машғулотлар

08 Октябрь 2025, 08:10

135

ИИВ академияси магистратураси тингловчилари учун Жамоат хавфсизлиги департаментининг Мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш марказида сайёр амалий машғулотлар ташкил қилинди.

Машғулотлар жараёнида марказ фаолияти, тизимга татбиқ қилинган инновatsiон технологиялар, уларнинг имкониятлари ва афзаллик жиҳатлари, ҳудудларда жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш, криминоген вазиятни барқарор сақлаш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Магистрлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, билим ва амалий кўникмаларини мустаҳкамладилар.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech