ИИВ академиясида таълим олаётган курсантлар учун факультатив машғулотлар йўлга қўйилди.
Бундан мақсад бўлажак ички ишлар органлари ходимларида фуқаролар, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва блогерлар билан мулоқотга киришиш, зиддиятли вазиятларда тўғри қарор қабул қилиш кўрикмаларини шакллантиришдан иборат.
Илк машғулот Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ўқитувчиси Зохир Тошхўжаев томонидан олиб борилди. Курсантлар “оммавий ахборот воситаси”, “ижтимоий тармоқ”, “блогер” тушунчаларининг мазмун-моҳияти, фаолият йўналишлари, ушбу соҳа вакилларининг фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатлар бўйича тушунчаларга эга бўлишди.
Тажрибали журналист ОАВ ва блогерлар билан мулоқот жараёнида ички ишлар органи ходимларидан талаб этиладиган касбий фазилатлар, мулоқот жараёнида юзага келадиган муаммоли ҳолатлардан самарали чиқиш йўллари, нутқ маданиятини ривожлантириш усулларини тушунтириб ўтди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати