Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

“Мулоқот”лар фойдали бўлмоқда

01 Май 2025, 09:05

41

Таълим жараёнини назария, амалиёт ва тажриба уйғунлигида ташкил этиш ижобий натижа беради. Бунга ИИВ академиясида жорий қилинган “Мулоқот” клублари мисол бўла олади.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти кафедраси ташуббуси билан ташкил қилинган галдаги учрашувни ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғи ўринбосари, полковник Сардорбек Раҳимов ўтказди.

Мутахассис кўп йиллик амалий тажрибасидан келиб чиқиб ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари ҳақида сўзлаб берди. Ўтган йиллар мобайнида тизимда амалга оширилган ислоҳотлар, амалиётга татбиқ қилинаётган замонавий ёндашувлар, айниқса “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида маҳаллаларда ижтимоий профилактикани амалга ошириш механизмлари, профилактика инспекторларига қўйилаётган талаблар курсантлар учун айни муддао бўлди. Бўлажак мутахассислар ўзлари учун зарур кўникмаларни олишди.   

“Мулоқот” клуби доирасида Жазони ижро этиш департаменти вакиллари ва мазкур ихтисослик йўналишида таълим олаётган курсантлар иштирокида ўтказилган тадбир ҳам қизиқарли руҳда ўтди. Савол-жавобларга бой тарзда ўтган учрашувда тизимда хизмат қилишнинг масъулиятли томонлари, амалиёт ходимлари дуч келган мураккаб вазиятлар, касб маданиятига амал қилиш, хизматга масъулият билан ёндашиш тадбирнинг асосий мавзулари бўлди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech