Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Мураббийлар кенгаши: фаолият сарҳисоб қилинди

14 Июл 2026, 20:31

74

Ички ишлар вазирлиги академияси Мураббийлар кенгашининг ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар муҳокама қилинган йиғилишни академия бошлиғи ўринбосари, Мураббийлар кенгаши раиси Бобур Дадажонов олиб борди.

Йиғилишда жорий йилнинг олти ойи мобайнида эришилган натижалар билан бирга, мураббийлик фаолиятини такомиллаштириш масалаларига эътибор қаратилди. Ички ишлар органлари тубдан ислоҳ қилинаётган ҳозирги даврда кадрлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш, устоз-шогирдлик анъаналарини давом эттириш, ёш ходимларда юксак касбий фазилатларни шакллантириш долзарб аҳамият касб этаётгани таъкидланди.

Бу борада мураббийликка бириктирилган ходимлар фаолиятини мунтазам мониторинг қилиб бориш, уларнинг масъулияти ва жавобгарлигини ошириш, ёш ходимларнинг хизматга амалий мослашишини, касбий шаклланиш жараёнини тезлаштириш, таркибий тузилмаларда хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш, ёшлар билан манзилли ишлаш механизмларини кучайтириш зарурлиги айтиб ўтилди.

Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган йиғилишда кенгаш аъзоларининг ахбороти тингланди. Вазирлик ишчи гуруҳи томонидан комплекс текширувлар давомида аниқланган айрим камчиликлар муҳокама қилиниб, келгусидаги долзарб чора-тадбирлар белгилаб олинди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech