Инсон саломатлиги кўплаб омилларга боғлиқ. Шулардан бири тўғри ва ўз вақтида овқатланишдир.
ИИВ академиясида курсант қизлар иштирокида ўтказилган учрашув соғлом турмуш тарзи тамойилларини тарғиб қилишда муҳим аҳамият касб этди.
Тажрибали диетолог мутахассис Гулнора Ҳамроева ўз мулоҳазаларини улашар экан, инсон саломатлигини муҳофаза қилиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканлигини таъкидлади.
Тадбирда тўғри овқатланиш тартиб-таомиллари, жисмоний фаолликнинг фойдали жиҳатлари, саломатлик учун зарарли бўлган одатлар, нотўғри овқатланиш туфайли келиб чиқадиган касалликлар, соғлом турмуш маданиятини шакллантиришда оиладаги тарбиянинг ўрни каби масалалар хусусида сўз борди.
Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашув давомида қизлар шахсий гигиена, оила этикаси, саломатликни асраш сирлари ҳақида кўплаб маслаҳатлар олдилар.
ИИВ академияси Ахборот хизмати