Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Очиқ эшиклар куни

17 Декабрь 2025, 07:12

56

Миллий гвардия тасарруфидаги “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ўқувчилари ИИВ академияси меҳмони бўлди.

Тадбир ёшларнинг ватанпарварлик туйғусини юксалтириш, уларни юртга садоқат ва касбга муҳаббат руҳида тарбиялаш, бу борадаги ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида ташкил қилинди.

Шу куни ўқувчилар саф майдони, ўқув хоналари, ахборот-ресурс маркази, спорт мажмуаси ва бошқа масканларда бўлди. Академия тарихи музейи, “Ватанпарварлик бурчаги”, “Буюк соҳибқирон Амир Темур” ва “Турон қоплони Жалолиддин Мангуберди” хоналарини кўздан кечириб, аждодларимизнинг тарихий меросини ўрганишга қаратилган ишлар билан танишди.

Ҳарбий тайёргарлик кафедрасида ташкил қилинган қурол-аслаҳалар кўргазмаси ёшларда катта қизиқиш уйғотган бўлса, маънавият ва маърифат марказида намойиш этилган видеоролик академия тўғрисида зарур маълумотлар олишга хизмат қилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech