Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Ўқув йиғини якунида сертификатлар топширилди

01 Декабрь 2025, 07:12

82

24–29 ноябрь кунлари ИИВ академиясида ички ишлар органлари тизимидаги тегишли раҳбарлар учун қисқа муддатли ўқув йиғини ташкил қилинди.

Машғулотларга ҳудудлардан Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармалари бошлиқлари ҳамда Кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи ёрдамчилари жалб этилди.

Тингловчилар ички ишлар органларида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, соҳага доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг устувор йўналишлари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва кадрлар билан ишлаш фаолиятини самарали ташкил қилиш, бу борада тизимга жорий қилинган илғор ёндашувлар, уларни амалга ошириш механизмлари, шунингдек фуқаролар ва ОАВ вакиллари билан мулоқот қилиш, ностандарт вазиятларда ўзини ўзи бошқариш юзасидан билим ҳамда кўникмаларини оширдилар. Бундан ташқари, жойлардаги сайёр машғулотлар давомида тизимдаги янгиликлар билан танишиб, ўзаро тажриба алмашдилар.

Ички ишлар вазирлиги вакиллари ва академия профессор-ўқитувчилари томонидан ўтказилган машғулотлар якунида тингловчилардан синов имтиҳонлари қабул қилинди. Шунингдек ўқув йиғини иштирокчилари таълим муассасаси фаолияти билан танишдилар.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech