Ички ишлар вазирлигига бириктирилган мактаблар ўқувчиларининг академияга саёҳати таассуротларга бой бўлди.
Ёш авлодни юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида ташкил қилинган “Очиқ эшиклар куни”да юртимизнинг турли ҳудудларида камол топаётган ўқувчилар ҳозир бўлди.
Тадбир давомида улар курсантларнинг замон талаблари даражасида таълим олиши, жанговар ва жисмоний чиниқиши, зарур амалий кўникмаларни эгаллаши, бўш вақтини мазмунли ўтказиши учун яратилган барча шарт-шароитлар билан танишдилар. Айниқса академиядаги янгиланишларга бағишланган видеоролик ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотди.
Маънавият ва маърифат марказида бўлиб ўтган учрашув чоғида ички ишлар органларида хизмат қилишнинг ўзига хос жиҳатлари, тизимдаги кенг қамровли ислоҳотлар, академияда ўқиш истагидаги ёшлар учун яратилган имкониятлар ҳақида фикр алмашилди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати