ИИВ академиясида “тезкор-қидирув фаолияти” ихтисослиги бўйича таълим олаётган курсантлар “Мулоқот” клубида йиғилди.
Учрашувга вазирлик Тезкор-қидирув департаментининг кўп йиллик тажрибага эга ходимлари таклиф қилинди. Галдаги мулоқот ўзгалар мулкини талон-торож қилиш жиноятларига қарши курашишнинг ўзига хос хусусиятларига бағишланди.
Соҳавий хизмат вакиллари ушбу турдаги жиноятларнинг фарқли жиҳатлари, уларни фош этиш йўллари, тезкор-қидирув тадбирларини самарали ташкил қилишда қўл келадиган касбий кўникмаларга тўхталиб, ўтган йиллар мобайнида фош қилинган шов-шувли жиноятлар ҳақидаги қизиқарли маълумотлар билан ўртоқлашдилар.
Тадбир сўнггида курсантлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
ИИВ академияси Ахборот хизмати