Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Терроризм билан боғлиқ жиноятларни тергов қилишни бошқариш

06 Апрель 2024, 09:04

1052

1–5 апрель кунлари Ички ишлар вазирлиги академиясида АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси кўмаги билан “Терроризм билан боғлиқ жиноятларни тергов қилишни бошқариш” мавзуига бағишланган халқаро ўқув курси ташкил қилинди.

Тадбир АҚШ Давлат департаментининг “Терроризмга қарши курашишда кўмак” дастури асосида терроризм билан боғлиқ жиноятларни тергов қилишни такомиллаштириш мақсадига қаратилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ходимлари ҳамда ИИВ академиясининг ихтисослик кафедралари профессор-ўқитувчилари қатнашди.

Беш кун давомида халқаро мутахассислар томонидан “Террорчилик жиноятлари юзасидан ҳодиса жойини кўздан кечириш”, “Дастлабки тергов жараёнида тўпланган ашёвий далилларни сақлаш”, “Тергов гуруҳи аъзоларини шакллантириш”, “Тергов жараёнида инсон ҳуқуқлари ва жамоатчилик иштирокини таъминлаш”, “Терроризм билан боғлиқ жиноятларни тергов қилишни бошқариш” ва бошқа мавзуларда машғулотлар ўтказилди.

Тингловчилар терроризм билан боғлиқ жиноятларни тергов қилиш, мазкур фаолиятни самарали ташкиллаштириш ва бошқариш бўйича кўникма ошириб, АҚШ тажрибасининг илғор жиҳатларини ўрганиш имконига эга бўлдилар. Малакали конструктор томонидан иштирокчиларнинг ўзлаштириш даражаси турли интерфаол методлар ёрдамида таҳлил қилиб борилди. Ўқув курси якунида қатнашчиларга сертификат берилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech