13 июль кунидан Ички ишлар вазирлиги академиясида жазони ижро этиш муассасаларининг тезкор қидирув бўлинмалари ходимлари учун ўқув машғулотлари йўлга қўйилди.
Йиғин давомида профессор-ўқитувчилар томонидан “Жиноят-ижроия ҳуқуқи тушунчаси, вазифаси, принциплари ва тизими”, “Жазони ижро этиш муассасаларида тезкор-қидирув бўлимининг соҳавий хизматлар билан ҳамкорлиги”, “Тезкор-қидирув тадбирларининг турлари, ўтказиш асослари ва шартлари”, “Радикализм, экстремизм ва терроризм тушунчаси, уларга қарши курашиш бўйича ички ишлар органларининг ваколатлари”, “Жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган ва яшаш манзилида истиқомат қилаётган шахслар билан ўтказиладиган якка тартибдаги тарғибот тадбирларининг ўзига хос методлари” каби мавзуларда машғулотлар ўтказилади.
Бундан ташқари, бой амалий тажрибага эга ходимлар иштирокида жойлардаги муаммолар ва уларнинг ечимларини таҳлил қилиш, фаолият самарадорлигини ошириш омиллари юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиб, амалиётга татбиқ этиш режалаштирилган.
Ўқув машғулотлари 18 июлга қадар давом этиб, якунда ходимлардан тест синовлари қабул қилинади.
ИИВ академияси Ахборот хизмати