Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Турнир якунланди

03 Май 2025, 06:05

119

Божхона институтида турдош олий таълим муассасалари курсантлари ўртасида футбол турнири ўтказилди.

Мусобақада ИИВ академияси, Қуролли Кучлар академияси, Жамоат хавфсизлиги университети, Давлат хавфсизлик хизмати академияси, Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси, Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти ҳамда мезбон жамоа вакиллари иштирок этди.

Беш кун давом этган турнир муросасиз ва курашларга бой ўйинлар билан ёдда қолди. Якунда энг кучли ва омадли жамоалар совриндорлар қаторидан жой олди. Шунга кўра, биринчи ўрин Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академиясига, иккинчи ўрин ИИВ академиясига, учинчи ўрин эса Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтига насиб этди.

Ғолиб ва совриндорлар таълим муассасалари мутасадди вакиллари иштирокида қимматбаҳо совғалар билан тантанали равишда тақдирланди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech