Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Вазифалар аниқ, муҳими натижадорликка эришиш

15 Сентябрь 2025, 09:09

51

Маҳаллаларда хавфсиз муҳит яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш – бугуннинг долзарб вазифаларидан.

Бу борада давлатимиз раҳбарининг муҳим қарорлари қабул қилиниб, аниқ вазифалар белгилаб берилгани тизим самарадорлигини янада оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Шу кунларда ИИВ академиясининг тажрибали профессор-ўқитувчилари Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Тошкент вилоятлари ҳамда пойтахтимиздаги криминоген вазияти мураккаб маҳаллаларда иш олиб бормоқда.

Ишчи гуруҳлар зиммасига ҳудудларнинг криминоген вазиятини жойларга чиққан ҳолда ўрганиш, ҳуқуқбузарликларнинг асл омилларини илмий ёндашувлар асосида таҳлил қилиш, жиноятчиликка сабаб бўлаётган ва унга имкон яраётган шароитларни аниқлаш, “маҳалла еттилиги” тизими вакиллари билан биргаликда тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, ҳудудларга методик ёрдам кўрсатиш каби вазифалар юклатилган.

Айтиш жоизки, маҳаллаларни ўрганиш жараёнида криминоген вазиятга салбий таъсир кўрсатаётган омиллар қизғин муҳокама қилинмоқда. Йўл қўйилаётган камчиликлар белгилаб олиниб, уларни бартараф этиш бўйича вазифалар манзилли “йўл харита”ларга киритилмоқда. Бунда маҳаллаларни жиноятдан холи ҳудудга айлантириш, криминоген омилларга барҳам бериш, ҳудудларга илғор ёндашувларни татбиқ қилиш, “маҳалла еттилиги”нинг фаолиятини баҳолаш ва иш самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бир сўз билан айтганда, жиноятчиликни жиловлаш ишлари янгича тизимда ташкил этилмоқда. Бу борада жорий йил якунига қадар тегишли вазифаларнинг масъулиятни янада оширмоқда. Зеро, мақсад маҳаллаларда криминоген вазиятни яхшилаш ва халқимизнинг осуда ҳаётини таъминлашдир.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech