ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаментида шахмат бўйича вазир кубоги учун мусобақа уюштирилди.
Ички ишлар органлари ходимлари ўртасида шахматни оммалаштириш мақсадида ташкил қилинган мусобақада вазирлик таркибий тузилмалари ва ҳудудий бўлинмаларидан 22 та жамоа, шу жумладан, ИИВ академияси вакиллари ҳам қатнашди.
Шиддатли ва муросасиз кечган баҳслар якунида умумжамоа ҳисобида 1-ўрин мезбонларга, 2-ўрин Қоровул қўшинлари қўмондонлигига, 3-ўрин ИИВ академиясига насиб этди. Шунингдек, шахсий биринчиликда курсантимиз Хуршидбек Раҳимов кучли учликдан жой олди.
Совриндорларга кубок, диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати