
ИИВ академияси ҳузурида “Киберхавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш” ихтисослиги бўйича илмий даражалар берувчи кенгаш ташкил этилди.
Бу борадаги вазифалар давлатимиз раҳбарининг 2025 йил 22 январдаги “Рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш соҳаси учун профессионал кадрлар тайёрлаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган эди.
Эндиликда кенгашга “12.00.02 – Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи”, “12.00.08 – Жиноят ҳуқуқи. Жиноят-ижроия ҳуқуқи”, “12.00.09 – Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси”, “12.00.14 – Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси. Жамоат хавфсизлигини таъминлаш. Пробация фаолияти” ҳамда “12.00.16 – Киберхавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш” ихтисосликлари бўйича диссертация ҳимояларини ўтказиш рухсати берилди.
Фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини берувчи мазкур кенгаш илмий тадқиқотлар салмоғини ошириш ҳамда юқори малакали илмий-педагог кадрлар тайёрлашга хизмат қилиши, шубҳасиз.
ИИВ академияси Ахборот хизмати