Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Янгиликлар қисқа сатрларда

20 Октябрь 2025, 06:10

54

ИИВ академиясида курсантларнинг касбига садоқатини юксалтиришга қаратилган мотивацион тадбир ташкил қилинди.

Хорижий кадрлар билан ишлаш факультетида таълим олаётган ёшлар билан биргаликда ўтказилган тадбирда Ўзбекистон тарихи кафедраси бошлиғи, профессор Шавкат Мамадалиев сўз олиб, ички ишлар органларида хизмат қилишнинг ўзига хос жиҳатлари, курсантлар эгаллаши зарур бўлган касбий билим ва кўникмалар ҳақида тўхталди.

***

ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаментида сайёр машғулот ўтказилди.

Магистратура тингловчилари учун ташкил қилинган машғулотда хавфсиз туризмни ташкил этиш йўналишидаги ишлар ўрганилиб, департамент ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолияти ҳақида батафсил маълумот берилди.

***

ИИВнинг Тошкент вилоятидаги академик лицейида жиноятларни фош этишда эксперт-криминалистика соҳасининг аҳамиятига бағишланган машғулот ташкил қилинди.

Лицей ҳамда мактаб ўқувчилари иштирок этган машғулотда академиянинг Криминалистик экспертизалар кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан ҳодиса жойини кўздан кечириш, ашёвий далилларни олиш ва уларни қадоқлаш процессуал ҳаракатлари амалий тарзда кўрсатиб берилди. Машғулот давомида ўқувчилар мобиль криминалистик лаборатория имкониятлари билан танишиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech