Давлат хавфсизлик хизмати академиясида шахмат мусобақаси бўлиб ўтди.
Унда турдош олий таълим муассасалари курсантларидан иборат 8 та жамоа ғолиблик учун беллашди. “Ақл ва мантиқ жанги” якунида мезбонлар биринчи, ИИВ академияси курсантлари иккинчи, Божхона институти вакиллари учинчи ўринни эгаллади.
* * *
Пойтахтимиздаги Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида ИИВ академияси магистратураси тингловчилари учун сайёр машғулот ташкил қилинди.
Машғулотда вояга етмаганлар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар, уларнинг барвақт олдини олиш, ушбу тоифадаги шахслар билан профилактик ишларни кучайтириш, марказ тарбияланувчиларини касб-ҳунарга йўналтириш масалаларига эътибор қаратилди.
* * *
ИИВ академиясининг 1-босқич курсантлари ўртасида “Рус тилини қай даражада биламиз?” мавзуида викторина ўтказилди.
Тил қоидаларини билиш, тўғри қўллаш, матнни ифодали ўқиш, таржима қилиш ва бошқа мезонлар бўйича ўтган беллашувда “Билимдонлар” жамоаси ғолиб бўлди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати