Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Ёшлар қадриятларимиз тарғиботчиси

21 Апрель 2025, 07:04

167

Адиблар хиёбонида “Миллий қадриятлар сайли” деб номланган маданий-маърифий тадбир ўтказилди.

ИИВ академияси ташаббуси билан ташкил қилинган сайилга пойтахтимиздаги Санкт-Петербург давлат университети филиали, Ренессанс ҳамда “PDP University” таълим муассасалари талабалари ҳам хайрихоҳ бўлди.

Тадбирда халқимизга хос азалий қадриятлар, бетакрор маросим ва удумлар, миллий ўйинлар намойиш қилинди. Ёшлар асрлар давомида сайқалланиб келаётган қўшиқлар, қизиқарли саҳна кўринишлари билан барчага кўтаринки кайфият улашишди. Арқон тортиш, тош кўтариш каби ўйинлар ёшларни мардлик ва шижоатга ундаган бўлса, “Заковат”, “Билимлар эстафетаси”, шахмат беллашувлари интеллектуал салоҳиятни намоён этишга хизмат қилди. Бундан ташқари, меҳмонлар расмлар, миллий либослар ва китоблар кўргазмаси билан танишиб, улкан таассуротга эга бўлишди.

Сайил муносабати билан сўзга чиққан олий таълим муассасалари вакиллари бу каби тадбирлар ёшларни миллий ўзлигини англашга, маънавиятимизнинг теран томирларидан баҳраманд бўлишга, ватанпарпарлик ҳисси билан яшашга даъват этишини алоҳида эътироф қилишди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech