Муҳаммад Юсуф қаламига мансуб ушбу сўзлар худди шоирнинг ўзига аталгандай. Чинданам, суюкли шоиримиз халқона шеърлари билан қалбларга мангу кўмилиб кетди...
Шоир таваллудига бағишлаб ИИВ академиясида ўтказилган тадбирда адабиёт намояндалари, таниқли олим ва адиблар, қатор олий таълим муассасаларидан профессор-ўқитувчилар ҳамда ёшлар жамоатчилиги вакиллари иштирок этди.
Адабий кечада сўз олганлар Муҳаммад Юсуфнинг умр йўли, барҳаёт ижоди, ибратли амаллари, эзгу фазилатларини ёдга олдилар. Шоир она Ватанимиз ва халқимизни чин дилдан севгани, одамларнинг дарду ташвиши, шодлигу қувончи билан яшагани, бетакрор мисралари орқали самимий туйғуларни тараннум этгани эътироф қилинди.
Тадбир давомида иқтидорли курсант ва талабалар томонидан Муҳаммад Юсуф шеърлари ёд айтилди. Халқимиз кўнглидан жой олган қўшиқлар куйланди. Шунингдек, йиғилганлар Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ҳамда Ўзбекистон Республикаси касаба уюшмалари меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академияси ёшлари тайёрлаган саҳна кўринишларини томоша қилдилар.
ИИВ академияси Ахборот хизмати